Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Masdar компанияси Жиззах ва Самарқандда қуёш электр станцияларини қуради
21 май 2021 г 1 386 Комментарии: 0
Дастлабки малака танловида Хитой, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Россия, Испания, Норвегия ва Франциядан 18та компания иштирок этди, улардан 15таси ушбу танловдан муваффақиятли ўтди.
Иштирокчи компанияларнинг тақдим этилган таклифларини баҳолаш натижаларига кўра, Жиззах вилоятидаги лойиҳа бўйича 7 ҳамда Самарқанд вилоятидаги лойиҳа бўйича 6 компаниянинг электр энергияси тарифлари тўғрисидаги молиявий таклифларининг очилишига рухсат берилди.
«Abu Dhabi Future Energy company PJSC» (Masdar, БАА) ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 1,823 АҚШ центига тенг бўлган тариф билан Жиззах вилоятида қуёш электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер ғолиби деб эълон қилинди.
«Jinko Power Technology Co. Ltd.», «China Power International Holding (CPIH) Ltd.» ва «Jinko Power (HK) Co. Ltd.» консорциуми ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 2,305 АҚШ центига тенг бўлган тарифи билан ушбу тендернинг захира ғолиби деб топилди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида қуёш электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендерда ҳам «Abu Dhabi Future Energy company PJSC» (Masdar) компанияси ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун тарифни 1,791 АҚШ центига баҳолаб, ғолиб деб эълон қилинди.
Мазкур тендер бўйича ҳам «Jinko Power Technology Co. Ltd.», «China Power International Holding (CPIH) Ltd.» ва «Jinko Power (HK) Co. Ltd.» консорциуми ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 2,228 АҚШ центига тенг бўлган тарифи билан тендернинг захира ғолиби бўлгани маълум қилинди.
Қуёш электр станциялари 2022 йилнинг охиригача ишга туширилиши кутилмоқда. Электр станцияларининг ишга туширилиши йилига 1,04 млрд. кВт*с электр энергияси ишлаб чиқаришни таъминлайди.
«Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон қуёш энергиясидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг ҳажмини 5 ГВтгача ошириш ва мамлакатнинг умумий энергия балансида муқобил энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш мақсадларига эришишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг газ ва кўмирдан ишлаб чиқариладиган энергияга қарамлигини камайтиради.
Халқаро молия корпорацияси иштирокидаги музокаралар чоғида қурилиш учун Самарқанднинг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида майдонлар танлаб олинган. Ушбу икки лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинадиган инвестициялар миқдори 400 млн долларга баҳоланмоқда», - дейилади расмий хабарда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!