Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги манзил-колониядан қочган 2 маҳкум Андижон чегара ҳудудида ушланди
06 январь 2023 г 316 Комментарии: 0
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабарига кўра, амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида 5 январдан 6 январга ўтар кечаси маҳкумлар Н.М. ва К.А. Андижон вилояти чегара ҳудудларидан бирида жамоатчилик ёрдамида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан текширув тайинланган бўлиб, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланиши айтилади.
Жиноят-ижроия кодексининг 114-моддасига кўра жазони ижро этиш муассасаси ҳисобланган манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар колония ҳудуди доирасида соқчисиз, эркин юриш, ишлаш, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз ҳаракатланиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Белгиланган тартибни бузган маҳкумлар қатъий назорат остига, яъни илгари жазо муддатини ўтаган умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колонияларга қайтарилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!