» » Жиззахда ақидапарастликка оид материалларни тарқатган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жиззахда ақидапарастликка оид материалларни тарқатган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

13 январь 2023 г 440 Комментарии: 0

Б.Оқилов  (исми шарифи ўзгартирилган) жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни сақлаш ва тарқатиш, яъни интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш мақсадида “Odnoklassniki.ru” сайтида профил очиб, мазкур профилдан фойдаланиб, ушбу профили орқали “8-март ҳижоб ечилган кун /Абдуллоҳ домла/долзарб мавзу” номли ҳамда “Аллоҳ номи ила! Абдуллоҳ Бухорий Суриядаги жиҳод ва жиҳод тушунчаси, аллоҳ ўзи мужоҳидларга зафар берсин! Амийн! номли диний мазмундаги материалларга “KLASS” босиб,  822 нафар дўстлар номли кузатувчиларига диний мазмундаги видео материалларни тарқатганлиги, Жиззах вилоят ҳудудида ўтказилган “Комплекс” қўшма тезкор-профилактик тадбири давомида аниқланган.

Судга оид ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги комплекс экспертизасининг хулосасида, “8-март ҳижоб ечилган кун /Абдуллоҳ домла/ долзарб мавзу” номли ҳамда “Аллоҳ номи ила! Абдуллоҳ Бухорий Суриядаги жиҳод ва жиҳод тушунчаси. Аллоҳ ўзи мужоҳидларга зафар берсин! Амийн!” номли видеоматериаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, мазкур маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш таъқиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Б.Оқилов ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, унинг айби гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан исботланди.

Суд томонидан Б.Оқиловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан 2 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Рахматилла Орзиқулов

Жиззах вилоят суди жиноят ишлари 

бўйича судлов ҳайъати раис

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!