» » Жиззахда ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимларига янги уйлар топширилди

Жиззахда ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимларига янги уйлар топширилди

14 январь 2023 г 628 Комментарии: 0

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганининг 31 йиллиги ҳамда 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Зомин туманининг “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ДХХ Чегара Қўшинларига қарашли ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари ва Жиззах шаҳрида Миллий гвардия ходимлари учун қуриб битказилган турар жойлар фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоятдаги сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила азолари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев Қуролли Кучларимиз ва миллий гвардиямиз замонавий қурол-аслаҳа, зарур техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигини ошириш баробарида ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни уй-жой ва маиший шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Зомин туманининг “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ДХХ Чегара Қўшинларига қарашли ҳарбий қисми ҳарбий хизматчиларининг 22 нафарига ва Жиззах шаҳрида Миллий гвардия ходимларининг 15 нафарига янги уйлар калитлари тантанали тарзда топширилди.

Уйлар зарур жиҳозлар билан таъминланган. Энг муҳими, ҳарбийларнинг фарзандлари учун ҳам алоҳида шароитлар яратилиб, барча жиҳатлар ҳисобга олинган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!