» » “Амир Темур жанговар байроғи” Жиззахда

“Амир Темур жанговар байроғи” Жиззахда

17 январь 2023 г 616 Комментарии: 0

Президентимиз ташаббуси билан таъсис этилган “Aмир Темур жанговар байроғи” Марказий ҳарбий округига топширилганди.

Aмир Темур бобомиз биронта жангда енгилмаган, Соҳибқироннинг байроғи ҳамиша баланд ҳилпираб турган. У бугунги авлодлар учун қатъият, ҳарбий маҳорат, ғурур ва ифтихор тимсолидир. Бу тимсол Жиззах вилоятида ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида тантанали кутиб олинди.

Ҳарбий соҳадаги бугунги изчил ислоҳотлар армиямизнинг куч қудратини оширишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга ёшларни ватанпарвар этиб тарбиялаш йўлидаги ишлар бугун ўз самарасини кўрсатяпти. Бу борада барчадан илғор ва наъмуна бўла олган марказий ҳарбий округ қўшинлари “Амир Темур жанговар байроғи”ни округнинг дастлабки вилояти Жиззахга олиб келинди. Бу нафақат ҳарбийларга, балки ёшлар ва кенг жамоатчилик учун ҳам фахр туйғуларини улашди.

“Амир Темур жанговар байроғи” Дўстлик, Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларидан ўтиб, Жиззах шаҳрига етиб келди. Мустақиллик майдонидаги тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳам иштирок этиб сўзга чиқди.

Кейинги манзил Олмачидаги ҳарбий қисми бўлди. Марказий ҳарбий округ, маъмурий сектор раҳбарлари, ҳарбийлар ва ёшлар иштирокидаги тадбирда давлатимиз раҳбари билдирилган ишонч ва эътирофни оқлаш шартлари таъкидланди.

Бу улкан ютуқда ҳарбий хизматчиларнинг ҳиссаси катта эканлиги алоҳида эътироф этилди. “Амир Темур жанговар байроғи” икки кун давомида Самарқанд ва Навоий вилоятларига ҳам етказилади. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!