Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2022 йил 12 ойлик УМУМИЙ ҲИСОБОТ
07 январь 2023 г 307 Комментарии: 0
Ташкилотнинг Коррупцияга қарши чора-тадбирлар дастури бажарилганлиги тўғрисида умумий ахборот
Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси томонидан 2022 йилн 12 ойи давомида 1 ва 2-ярим йилликка мўлжалланган йўл харитасида режалаштирилган ҳокимият тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш, назорат қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳаларида ўзига юклатилган вазифа ва функциялари доирасида чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Иловага мувофиқ тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги чора-тадбири ижроси вилоят ҳокимининг 2021 йил 27 сентябрь кунги 152-3-0-Q/21-сон қарори билан вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси ташкил этилиб ижроси таъминланди ва давлат дастурларида вилоят ҳокимлигига юклатилган вазифа ижроси мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ижроси таъминланди.
Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи муассасаларнинг коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 03-07/6280-сонли хатига ва 18 октябрдаги 01-07/6859-сонли тавсияларига мувофиқ вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 июндаги “Вилоятда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 306-3-0-Q/22-сонли қарори билан тасдиқланган коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ушбу қарорни ижроси бўйича 2022 йил 13 январдаги 12/1-38-сонли топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2022 йил 21 январдаги “Вилояти ҳокимлиги тизимида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 38-3-Q-/22-сонли қарори қабул қилиниб, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида 2022 йил 1 июлга қадар коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолаш жараёнига ўз фаолиятини тайёргарлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириши назоратга олинди.
Юқоридагиларга кўра, 2022 йил 1 июлдан “E-Anticor.uz” электрон платформасига вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг шахсий кабинети орқали 2022 йил январь-сентябрь ва 12 ойлик ойлари учун коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсатгичларига тааллуқли маълумотларни киритиш ва тегишли ҳужжатларни илова қилиниши таъминланди.
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-чора тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарорига мувофиқ вилоят ҳокимлигининг идоравий “одоб-ахлоқ қоидалари”, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи муассасаларда давлат харидларини ўтказиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/4043-сон топшириғига мувофиқ “Одоб-ахлоқ қоидалари”, “Давлат харидларини ўтказиш” ва ҳокимият фаолиятида “Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти тўғрисида”ги ички идоравий ҳужжатлар мувофиқлаштирилиб қайта ишлаб чиқилди ва вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари билан тасдиқланиб, амалиётга тадбиқ этилди.
2022 йил 12 ойи давомида вилоят, шаҳар-туман ҳокимликлари фаолиятига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатлар коррупциявий нормаларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимликларида қабул қилинган фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий хужжатларда коррупциявий нормалар аниқланмади.
III. Хавф-хатарларни баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори ва вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ ҳокимият тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва аниқланган хавф-хатарни камайтириш мақсадида, ҳокимлик тизимида коррупциявий хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган вазифа ва функциялар аниқланиб, коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхати шакллантирилиб, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур, коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйҳати ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Коррупциявий хавф-хатарини камайтириш мақсадида янги ишга қабул қилинган ва ротация қилинган ходимларга нисбатан коррупцияга қарши махсус(қўшимча) ўқитиш режаси ва жадвалига мувофиқ вилоят ҳокимлиги, Жиззах шаҳар, Зарбдор, Шароф Рашидов, Пахтакор, Зафаробод, Ғаллаорол, Янгиобод, Дўстлик, Зомин, Фориш, Арнасой тумани ҳокимликларида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом” “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳодимларнинг мажбуриятлари ва коррупциявий ҳаракатлар содир этиш хавфи келган вақтидаги ҳаракатлари” мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилди ва ходимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 62-сон қарори ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати” билан таништирилиб тилхатлар олинди.
Ўзбекистон Республиккаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 595-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг карори билан ишчи гуруҳи тузилиб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, давлат органлари ва ташкилотларида мазкур қарорнинг мазмун-мохиятини давлат хизматчилари ўртасида тушинтириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 15 май куни давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиалида журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари, ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда ташкилотларнинг кадрлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилиб, ушбу қарорга кўра 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари бўйича ушбу хавф-хатарларни бартараф этиш чораларини тизимли равишда кўриб чиқиш мақсадида “Коррупцияга мойил бўлган муносабатларни электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш, коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этишни назарда тутувчи “E-Антикоррупция” лойиҳаси тўлиқ ишга туширилганлиги етказилди.
Ҳокимлик тизими ходимлари томонидан ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш мақсадида давлат ҳокимиятининг бошқа органларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумотлар тўпланиб ўқув машғулотларида вилоят ҳокимлиги ва барча шаҳар-туманлар ҳокимликлари ходимлари эътиборларига етказилиб, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбасининг 2022-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларига риоя этилиши устидан назорат режасига мувофиқ шаҳар-туманлар ҳокимликларида коррупцияга қарши тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш текширув шаклида ўтказилиб, ходимларнинг коррупцияга қарши сиёсати билан таништирилганлиги, ҳокимликларда коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш бўйича алоқа каналларининг мавжудлиги, ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил этилганлиги, ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари ва тартиби, харид қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларнинг мажбурий текширилишининг ўтказилиш аҳволи, манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларида олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганиб чиқилиб камчиликларни бартараф этиш бўйича тушинтиришлар берилиб ижроси назоратга олинди.
Ишга номзодларни текшириш
Вилоят ҳокимлигида лавозим мажбуриятларини бажариш учун етарли билим ва тажрибага эга бўлмаган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, шунингдек уларни ишга олиш хокимият учун коррупцияга оид ёки бошқа хатарларга олиб келувчи номзодлар билан меҳнат муносабатларига киришиш хатарини минималлаштириш мақсадида ишга қабул қилинаётганларни текшириш тартиби вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқномага мувофиқ жорий этилди.
Ташкилот ходимларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш ва умуман жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш, юксак хулқ-атвор стандартларига мувофиқлик, шунингдек лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида ходимлар томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик максадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5177-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.
2022 йил 12 ойи давомида вилоят ҳокимлигида 10 нафар ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-5177-сонли қарори ва ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ ишга қабул қилиниб, номзодлар устидан текширувлар ўтказилиш давомида салбий ҳолатлар аниқланмаган.
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш
Вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом талабларига мувофиқ ходимларни бўш иш жойларига номзодларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини келиб чиқишини олдини олиш мақсадида манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш ва ҳар йиллик ошкор қилиш (йиллик декларация) ўтказиш механизми яратилиб, амалиётга татбиқ этилди.
Ҳокимлик ходимларига манфаатлар тўқнашуви мавзусида ўқув-семинарлари ўтказилиб уларга ўзларининг хизмат мажбуриятларини бажаришда ва ҳокимият манфаатларини ифодалашда низомда белгиланган тамойилларга амал қилишлари, манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан ўзларини сақлашлари, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида қандай ҳолларда ходим манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериши кераклиги тушинтирилиб, низом талаблари имзо қўйдирилган ҳолда таништирилди.
Вилоят ҳокимлигида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тегишли ички идоравий ҳужжатга асосан штат бўйича ишловчи жами 59 нафар ходимлар томонидан 2022 йил 1-чораги давомида тўлдирилган манфаатлар тўқнашуви бўйича декларациялар таҳлил қилиб чиқилиб манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмади.
Коррупцияга қарши қоидаларни шартномаларга киритиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6313-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2022 йил 5-августдаги 254-3-0-F/22-сон фармойишига мувофиқ вилоят, шаҳар-туман ҳокимликларида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда ва меҳнат шартномалар тузишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тавсиявий характердаги коррупцияга қарши курашиш шартларидан фойдаланишга йўлга қўйилиб, амалиётга тадбиқ этилди.
Контрагентларни текшириш
Контрагентларни текширишга оид йўриқномага мувофиқ, ҳокимлик ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ва шахсий манфаатдорлиги билан боғлиқ бўлган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш, контрагент билан шартнома тузиш тўғрисидаги қарорни тегишли даражада коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштирилган ҳолда қабул қилиш имконини берадиган тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текшириш механизми амалиётга татбиқ этилди.
2022 йил 12 ойи давомида вилоят ҳокимлигида тузилган 102 та хўжалик шартномалари бўйича барча тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ижрочилар томонидан текширувлар ўтказилиб, хулосалар расмийлаштирилиши таъминланди.
Ҳокимлик тизимида коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва дастлабки баҳолаш, натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарни камайтириш юзасидан коррупциявий хавф-хатарга энг кўп дуч келадиган ходимларнинг фаолият соҳалари ва лавозимларининг рўйхати шакллантирилиб коррупциявий хавф-хатарни камайтириш мақсадида ходимларга коррупцияга қарши махсус(қўшимча) ўқитиш режаси ва жадвалига мувофиқ вилоят ҳокимлиги, Жиззах шаҳар, Зарбдор, Шароф Рашидов, Пахтакор, Зафаробод, Ғаллаорол, Янгиобод, Дўстлик, Зомин, Фориш, Арнасой тумани ҳокимликларида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “ Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш низоми”, “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг мажбуриятлари ва коррупциявий ҳаракатлар содир этиш хавфи келган вақтидаги ҳаракатлари” мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилди ва ходимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 62-сон қарори ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати” билан таништирилиб тилхатлар олинди.
Вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган 2022 йил 21 сентябрдаги янги ишга қабул қилинган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш тўғрисидаги умумий ўқитиш режасига асосан коррупциявий хатти-харакатларни олдини олиш ва уларни содир қилишга хизмат қиладиган сабабларни бартараф этиш, ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳокимликнинг бошқа ички ҳужжатларига қатьий риоя руҳида тарбиялаш мақсадида вилоят ҳокимлигида 2022 йил 12-ойи давомида янги ишга қабул қилинган ходимлар билан семинар машғулотлар ўтказилиб, коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмалари оширилди ва ички идоравий ҳужжатлар билан таништирилиб тилхатлар олинди.
2022 йил 18 ноябрь куни Жиззах вилояти телерадиокомпаниясида “Жамоатчилик назорати” кўрсатувида иштирок этилиб, вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг вазифаси ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жамиятимизнинг энг оғриқли масалаларидан бири бўлган коррупция ва унга қарши курашиш борасида вилоят ахолисига тушинтиришлар берилди.
Вилоят ҳокимлиги веб-сайтида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, коррупция қонунчилиги, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви тушинчалари юзасидан 12 марта тушинтириш ва тавсиялар берилиб 3 марта брифинг ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва тегишли таъсир чораларини кўришга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар ҳақида келиб тушган хабарлар билан ишлашнинг асосий тамойиллари, шунингдек рўйҳатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш, ташкилот раҳбарига ҳисобот тақдим этиш тартиби, вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламентига мувофиқ жорий этилди.
Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар беришга мўлжалланган ишонч телефон, расмий веб-сайт, электрон почта, телеграмм бот ва ижтимоий тармоқларда расмий каналлар жорий этилиб, расмий веб-сайтда жойлаштирилган.
2022 йил 12-ойида давомида вилоят ҳокимлигига 2 та коррупциявий хатти-харакатлар тўғрисида фуқаро С.Асланов номидан Зафаробод тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан бюджет маблағиги талон-тарож қилинаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
2022 йил 25 май куни вилоят ҳокимлигига почта алоқа воситаси орқали Зафаробод тумани “Самарқанд” МФЙ Нодирабегим кўчаси 12/1 уйда яшовчи фуқаро С.Асланов номидан туман ҳокими Н.Раджапов устидан ёзилган ариза дастлабки текширув вақтида аноним эканлиги аниқланиб, мурожаатномани аноним деб эътироф этиш тўғрисида хулоса қилинган.
Фуқаро С.Аслановнинг 2022 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига туман ҳокими Н.Раджапов ва бошқа мансабдор шахслар бюджет маблағларини талон-тарож қилаётганликлари тўғрисида қилган мурожаати вилоят ҳокимлиги ишчи гурухи томонидан ўрганиб чиқилиб тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тегишлиги бўйича юборилди.
VII. Мониторинг ва назорат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармонига 1-Илова мувофиқ тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 26-банди билан вилоят ҳокимлигига юклатилган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги чора тадбири ижроси вилоят ҳокимининг 2021 йил 27-сентябр кунги 152-3-0-Q/21 -сон қарори билан вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбасини ташкил этилиб ижроси таъминланди ва давлат дастурларида ташкилотга юклатилган вазифа ижроси мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди.
VIII. Аниқланган қоидабузарликлар ва уларга таъсир чоралари
2022 йил 25 май куни вилоят ҳокимлигига почта алоқа воситаси орқали Зафаробод тумани “Самарқанд” МФЙ Нодирабегим кўчаси 12/1 уйда яшовчи фуқаро Асланов Сирож номидан туман ҳокими Раджапов Нодирбек устидан ёзилган ариза дастлабки текширув вақтида аноним эканлиги аниқланиб, мурожаатномани аноним деб эътироф этиш тўғрисида хулоса қилинди.
Зафаробод тумани Самарканд МФЙ Нодирабегим кўчасида яшовчи С.Аслановнинг 2022 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига туман ҳокими Н.Раджапов ва бошқа мансабдор шахслар бюджет маблағларини талон-тарож қилаётганликлари тўғрисида қилган мурожаати
ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган “Саховат ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги Низомда жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш белгиланган бўлсада, Зафаробод тумани ҳокимлигининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан 2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 июлгача бўлган даврда жами 243 624 61 минг сўм миқдорида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5848- сонли Фармони ва 2021 йил 06 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарори талаблари қўпол равишда бузилиб вакант лавозимлари учун vakancy.argos. uz портали орқали мустақил талон эълон қилинмасдан ва меҳнат шартномалари тузилмасдан лавозимларга тайинланганлиги аниқланган.
Тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқишлик ва қонуний ҳал этишлик учун Жиззах вилояти прокуратурасига юборилди.
Вилоят ҳокимлигида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унга қарши курашиш ишлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига талабларига риоя қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тизими жорий этилиб, асосий эътибор ходимларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда уларга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилганлиги сабабли салбий ҳолатларга йўл қўйилмади.
Коррупцияга қарши кураш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва тадбир режалар
Вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши кураш тизимини янада ривожлантириш учун коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш бўйича ходимлар ва фуқаролар ўртасида сўровномалар ўтказиш, натижаси бўйича баҳолаш ва хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича тадбирлар амалга ошириш.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси раҳбариС.Мелибаев
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!