Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ИННО технопарки қурилади
19 январь 2023 г 831 Комментарии: 0
ИННО Технопарк Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик технопарклардан бир ҳисобланиб, 2022 йил январь ойида ишга туширилган. Тошкент шаҳрида жойлашган ушбу технопарк - ёшларнинг ўз лойиҳаларини ва ғояларини амалга ошириш ва ривожлантириш учун барча шароитларга эга, замон талабларига жавоб берувчи энг сўнги русумда жиҳозланган ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки ҳисобланади.
Шундай, технопаркни Жиззах шаҳрида ҳам қурилиши режалаштирилган эди. Технопарк лойиҳачиси “Д&Б Мастерс” компанияси ҳисобланиб, бугунги кунда технопарк учун Жиззах шаҳри “Сангзор” МФЙ ҳудудидан 7294 м2 майдонда бино қад ростлаши мумкин. Бино 4 қаватдан иборат бўлиб, конференция зал, кутубхона, ишлаб чиқариш хоналари, ошхона ва бошқа ўқув турдаги хоналарга бўлинади.
Лойиҳа ҳақида пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига маълумот бериш мақсадида, дастлаб, 17 январь куни Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати ИК мажлислар залида ва 18 январь куни Жиззах шаҳридаги ИТ-парк биносида учрашув бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, объектни қуриш ишлар бошланиши тендер ўтказилганидан сўнг, март ойларида бошланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!