Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Aйдар-Aрнасой кўллар тизимида биотехник тадбирлар амалга оширилмоқда
21 январь 2023 г 600 Комментарии: 0
Aйдар-Aрнасой кўллар тизими ўтган асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган бўлиб, ҳозирда ажойиб табиат манзараси, ҳайвонот ва ўсимлик олами билан ажралиб туради.
Кўлда сазан, оққайроқ, зоғорабалиқ, лаққа балиқ, лешсимон майда балиқ судак каби турдаги балиқлар талайгина. Шунингдек, сувда сузувчи қуш турлари ҳам кўп. Камёбларидан пушти пеликанларни, оққуш, балиқчи ўрдак, оқ қўтон ва бошқаларни учратиш мумкин. Кўл ажойиб қумлоқ ҳавзаси ва соҳилдаги ўсимликлари билан ўзига тортади. Кўл ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот олами Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги Aйдар-Aрнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари томонидан муҳофаза этилади.
Aйни кунлардаги совуқ об-ҳаво кўл ҳудудидаги ҳайвонот оламига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Кўлнинг юза қатламининг музлаб қолиши, ўт-ўсимликларнинг қалин қор қатлами остида қолиши натижасида ҳайвонларнинг сув ва озуқа топиши қийин бўлиб қолди.
Шу сабабли қишнинг совуқ кунларида ҳайвонларни муҳофаза қилиш мақсадида инспекторлар томонидан биотехник тадбирлар ташкил этилди. Биотехник тадбирлар давомида дон, омухта ем ҳамда дағал хашаклар ҳайвонлар ва қушлар озиқланиши учун қулай бўлган ҳудудларга ташлаб чиқилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!