Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда мерганлик амалий машғулоти ўтказилди

Жиззахда мерганлик амалий машғулоти ўтказилди

14 февраль 2019 йил
170
0

Жиззах шаҳридаги "Динамо” ўқ отиш мажмуасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, навбатчилик қисми, қўриқлаш, патруль-пост ҳамда йўл патруль хизмати ходимлари иштирокида амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилди. Тадбир аввалида хавфсизлик қоидалари тўғрисида атрофличамаълумот берилди.

Шундан сўнг ходимлар "АКМ” автомати ҳамда "ПМ” пистолетидан фойдаланган ҳолда ҳарбий хизмат ҳамда ички ишлар органларидаги фаолиятлари давомида эгаллаган кўникмаларини мукаммаллаштирдилар.

Қатъий режа асосида мунатазам ўтказиб борилаётган бундай машғулотлар ички ишлар ходимларининг жанговар ва психологик салоҳиятини ошириш, кутилмаган ҳолатларга шайлигини таъминлаш, жойи келганда жиноятчиларни тутишда қўл келиши тайин.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси

ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар