» » Заргарлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи фуқаролар диққатига

Заргарлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи фуқаролар диққатига

06 сентябрь 2019 г 3 444 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлири тўғрисида”ги Фармонига асосан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар, заргарлар ва заргарлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи тадбиркорлар (заргарлар)га кенг имкониятлар яратилди.

Шунингдек, заргарлик соҳаси билан шуғулланувчилар имтиёзли кредит маблағлари олиш, қулай шароитга эга бўлган биноларга жойлашиш, биржа савдолари орқали қимматбаҳо металлар хом-ашёсини олиш, тилла буюмлар ишлаб чиқариш, сотиш ва таъмирлаш ҳуқуқини қўлга киритиб, заргарлик марказини (заргарлик буюмларини уюшган ҳолда ишлаб чиқариш ва сотиш) ташкил этишлари мумкин.

Солиқ, божхона тўловларига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар берилади. Бундай имкониятлардан фойдаланинг!

Маълумот учун телефонлар 226-07-89, 226-58-21

Манзил вилоят ҳокимлиги биноси 5-қават

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!