» » Бахмал тумани ҳокимлиги “Аросатда қолган йўл” сарлавҳаси остидаги хабарга ойдинлик киритди

Бахмал тумани ҳокимлиги “Аросатда қолган йўл” сарлавҳаси остидаги хабарга ойдинлик киритди

27 февраль 2020 г 2 025 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Булунғур тумани ва Жиззах вилояти Бахмал туманларини боғловчи 4к 260 “Ўсмат қ.-Аламли қ. –Килдон қ” автомобиль йўлининг 24-25 км оралиғидаги таъмирталаб қисми “Аросатда қолган йўл” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Бахмал тумани ҳокимлиги томонидан ушбу мурожаат ўрганилди ва қуйидагилар маълум бўлди. 

Бахмал тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси маълум қиладики Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги №169-сонли “Ўзбекитон Республикасининг Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тасдиқлаш” тўғрисидаги қарорига асосан 4к 260 “Ўсмат қ.-Аламли қ. –Килдон қ” автомобиль йўлининг умумий узунлиги 31 км бўлиб, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси тегишли (йўлларнинг паспори ва Бахмал туман йўлларининг рўйхати) ҳужжатларга асосан 24 км қисмига хизмат кўрсатади.

Аммо автомобиль йўлларининг паспортида 4к 260 “Ўсмат қ.-Аламли қ. –Килдон қ” автомобиль йўлида суниий иншоот(кўприк)лар сони 3 та кўрсатилган. Автомобиль йўлидаги 3-кўприк 24+450 км.да жойлашганлиги сабабли корхонамиз томонидан 2019 йилда автомобиль йўлининг 24+460 км қисмигача йўлнинг бузилган жойлари жорий таъмирланди.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!