Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

22 март 2018 йил
1 054
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

Холбутаев Маҳмуд Парсаматович

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 64-уй

Телефон: 0 (372) 226-31-31

E-mail: rxolmatov@umail.uz

Меҳнат фаолияти: 29.10.2018 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг жума куни соат 9-00 дан 12-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг мажбурият ва вазифалари

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ишларини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида мулк шаклини ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, фермер, деҳқон хўжаликларини ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тузилмаларни  ривожлантириш  чораларини кўради.

Ерлардан самарали фойдаланиш, унинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича ишларни ташкил этади.

Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширади, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатилиши, чорва озуқаларининг таъминланиши масалалари билан шуғулланади.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича кичик корхоналарни ташкил этишни амалга оширади.

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишларини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимининг экспорт имкониятларини ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш масалалари билан фаол шуғулланади.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

-қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

-тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси;

-эпидемияга қарши фавқулодда вилоят комиссияси;

-вилоят қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий кенгаш.

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

-қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси;

-«Жиззахпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси;

-«Вилоят машина-трактор    парклари    бирлашмаси» АЖ;

-вилоят «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамияти;

-Ирригация тизимлари;

-насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси;

-вилоят гидрогеология-мелиорация экспедицияси;

-вилоятдаги сув хўжалиги тизимига хизмат кўрсатувчи корхоналар, буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари;

-сув хўжалиги қурилиши тизимидаги корхоналар (мелиорация йўналиши);

-«Жиззахпилла» акциядорлик бирлашмаси;

-вилоят паррандачилик хўжаликлари;

-вилоят марказий ўрмон хўжалиги;

-вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази;

-вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

-балиқчилик хўжаликлари;

– овчилар ва балиқчилар жамиятлари;

-«Жиизахдонмаҳсулотлари», «Дўстликдон» (дон харид қилиш, уруғлик билан таъминлаш йўналиши бўйича);

-Ўзбекистон фермер хўжалиги уюшмаси Жиззах вилояти филиали;

-вилоятдаги  наслчилик ва уруғчилик ташкилотлари;

-вилоят ветеринария бошқармаси:

-вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси;

-вилоят давлат техника, наслчилик, уруғчилик, карантин инспекциялари;

-«Ўздавсувхўжназорат» ва «Сувназорат» инспекциялари;

-вилоятдаги муқобил машина-трактор парклари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмалари;

-вилоятдаги фермер хўжаликлари

Холбутаев Маҳмуд Парсаматович ҳақида тўлиқ маълумот

Холбутаев Маҳмуд Парсаматович – 1971 йил 22 мартда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1993 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институти (кундузги), 2003 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (сиртқи) бўлимларини томомлаган.Маълумоти бўйича мутахассислиги қурилиш технолог-муҳандиси, муҳандис-гидротехник. Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 

Меҳнат фаолияти

1988-1993 йй. - Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабаси

1993-1994 йй. - Жиззах вилояти сув хўжалиги бирлашмаси муҳандис-гидрометри

1994-1996 йй. - Жиззах вилояти ДМ-2 туманлараро канали участкаси бошлиғи

1996-2001 йй. - Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тизимидаги туманлараро канал ва сув омборларини ишлатиш бошқармаси бошлиғи

2001-2003 йй. - Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг сув хўжалиги тизимидан фойдаланиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2003-2004 йй. - Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи  ўринбосари

2004-2007 йй. - Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими

2007-2009 йй. - Жиззах вилояти  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари  

2009-2009 йй. - Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи- Жиззах вилояти  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Ўзбекистон Республикаси   Президентининг  2009 йил 24 февралдаги ПФ-4085-Фармони,  25.09.2009 йилдаги ПФ-4137-сонли Фармони)

2009-2010 йй. - Жиззах вилояти  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари  

2010-2012 йй.  - Жиззах вилояти Жиззах тумани ҳокими

2016-2017 йй.  - Жиззах вилояти Пахтакор тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

2017-2017 йй.  - Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

2017-2018 йй. - Мирзачўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи

2018 й-2018йй- Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокими

2018 ҳ.в - Жиззах вилояти  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича  ўринбосари

mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc [20,94 Kb] (юклаб олинди: 5)

Онлайн: mazhburiyat-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар