Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР СИЁСАТИ, ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР СИЁСАТИ, ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

22 март 2018 йил
533
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР СИЁСАТИ, ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

Тўхтамишев Ботир Қўнишевич

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси-64

Телефон: 0 (372) 226-54-36

E-mail: bahrom2302@inbox.uz

Меҳнат фаолияти: 23.06.2017 йилдан

Фуқароларни қабул қилиш вақти: Ҳафтанинг душанба куни соат 15-00 дан 18-00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида.

Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосарининг мажбуриятлари

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Конститусияси, “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, вилоят ҳокимлигининг иш тартиби (Регламенти) ҳамда мазкур вазифалар тақсимоти асосида фаолият кўрсатади. 

Туманлар ва шаҳарларни янада ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳамда жойларда ёшларга  оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишни таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ишларини мувофиқлаштиради.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг туманлар ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, ёшлар сиёсати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фармойишлари, йиғилиш баёнлари ва бошқа раҳбарлик ҳужжатларининг ижросини ташкил қилиш ҳамда бажарилишини назорат қилиш;

-“Ёшлат иттифоқи” вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари тизимида ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш борасида ишларни ташкил этади;

-ёшларга оид давлат сиёсати доирасида фаолият кўрсатаётган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган тегишли қарорлар қабул қилиш;

-давлат, хўжалик органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарларининг, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

-фаолияти ёшларга оид давлат сиёсати вазифаларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган давлат органларининг ишини жонлаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

-“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари билан биргаликда – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини моддий – техник базасини мустаҳкамлаш ва иш самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг фаолиятига боғлиқ бўлган масалаларга амалий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади;

-фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан вилоят  комиссияси фаолиятини ташкиллаштиради;

-бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи билан ҳамкорликда кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан шуғулланади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг:

-ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий  комиссия;

-Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Қуйидаги ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ масалаларнинг кўриб чиқилишини таъминлайди ва амалий ёрдам кўрсатади:

-“Маҳалла” жамғармаси вилоят бўлими;

-“Ёшлар иттифоқи” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими;

-вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги муқаддам судланганларни ижтимоий ҳимоялаш кўникма маркази;

-вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курси”;

-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; -бошқа алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар.

Тўхтамишев Ботир Қўнишевич ҳақида тўлиқ маълумот 

2017 йил 23 июндан:  Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари. 1972 йил Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий.  1994 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-электромеханик. Илмий даражаси: техника фанлари номзоди. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1989-1994 йй. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаси

1994-1996 йй. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини автоматлаштириш кафедраси ўқитувчиси

1996-1999 йй. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти аспиранти

1999-1999 йй. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 1999-2001 йй. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти маркетинг хизмати ва тадбиркорлик бўлими бошлиғи

2001-2003 йй. – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги инвестициялар мониторинги бошқармаси ижтимоий соҳа бўлими етакчи мутахассиси

2003-2005 йй. – Тошкент ирригация ва мелиорация институти сув хўжалиги электротехникаси ва автоматикаси кафедраси доценти

2005-2014 йй. – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси ўқув юртлари ва малака ошириш бўлими бош мутахассиси

2014-2017 йй. – Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўқув ишлари бўйича проректори

2017 й. ҳ.в. – Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

mazhburiyatlari-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc [42,5 Kb] (юклаб олинди: 4)

Онлайн: mazhburiyatlari-vazifalari-va-u-ada-tli-malumot.doc

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар