Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдорда табиий газни ўғирлаш ҳолатлари аниқланди
24 январь 2023 г 890 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти, Зарбдор туман бўлими томонидан «Ҳудудгаз Жиззах» корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда, фуқаро Б.Д. «Z.p» корхонасига қарашли паррандачилик биносини ҳеч қандай шартнома ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан юқори босимли газ тармоғига улаб, 376,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 248,8 млн сўм зарар етказилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!