Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалдаги заъфарон доривор ўсимлигини Европанинг технологиялари асосида етиштириш ва доривор кластерни яратиш тажрибаси тақдимоти бўлиб ўтди
30 январь 2023 г 377 Комментарии: 0
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳамда BMB Trade Group Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида томонлар мамлакатимиз аҳолиси саломатлигини таъминлашда табиий доривор ўсимликларнинг муҳим ўрни, уларнинг шифобахш хусусиятларини махаллий ҳамда хорижий илмий-тадқиқот марказлари томонидан чуқур тахлиллар ўтказилиши, халқ табобати тажрибасидан самарали фойдаланиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув жараёнида компания томонидан амалга оширилиб келинаётган инвестициявий лойиҳалар, жумладан Жиззах вилояти Бахмал туманида юқори сифатли заъфарон доривор ўсимлигини Европанинг замонавий технологиялари асосида етиштириш ва доривор кластерни яратиш тажрибаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Умуман олганда конструктив ва ишчанлик руҳида бўлиб ўтган учрашув якунига кўра, томонлар истиқболда заъфарон ва бошқа турдаги доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашда тиббиёт тизимидаги тўпланган илғор тажриба ҳамда етакчи хорижий илмий ишланмаларга таянган холда ўзаро манфаатли давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳамкорликни амалга ошириш борасида келишувга эришилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!