» » Февраль ойи бошида Жиззахнинг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин

Февраль ойи бошида Жиззахнинг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин

01 февраль 2023 г 294 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 январь ва 1-2 февраль кунлари Ўзбекистонга Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.  

31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан,  ёмғир кўринишида бўлади. Шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февраль кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.  

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор)  бўлади.  

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!