Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда сел келиш хавфи бўлган ҳудудлар аҳолиси огоҳликка чақирилмоқда
04 февраль 2023 г 343 Комментарии: 0
У ерда ишчилар билан мулоқотда бўлиб, канал қурилишини тез ва сифатли якунлаш юзасидан масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.
Кунлар исиб қорларнинг эриши ва ёмғирлар мавсуми бошланиши билан сел юзага келиш эҳтимоли ортади. Бу эса ўз навбатида аҳоли хонадонларига ва мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин. Шу муносабат билан барча фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришлари талаб этилади.
Шу ўринда, туман фавқулодда вазиятлар бўлими қошида ташкил этилган ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан профилактика ишлари ҳам амалга ошириляпти. Бу профилактик тадбирлар давомида ишчи гуруҳ аъзоларига йўриқномалар берилиб, аҳоли ўртасида ёғингарчиликлар мавсумида фуқароларга юзага келиши мумкин бўлган сел, сув тошқинларидан огоҳ бўлиш, ёш болаларни назоратсиз қолдирмаслик, ўзбошимчалик билан сел йўлларига бино, иншоотлар қурмаслик, шу билан бирга, газдан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тавсиялар берилмоқда.
Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойлар, сел йўллари ўрганилиб, шу ҳудудларда яшовчи қишлоқлар аҳолиси билан суҳбатлашиб, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!