Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи томонидан фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди
21 январь 2023 г 465 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари генерал майор Ғайрат Қодиров, Фориш тумани ҳокими Икром Матиев, туман прокурори Икром Нарзиев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Назаров иштирокида туманнинг 3-сектор худудидаги “Нурак” маҳалласида аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида аҳоли билан мулоқот ўтказди ҳамда маҳаллада жойлашган 4, 8-умумтаълим мактабларининг бугунги ҳолатини ўрганди.
Аҳоли билан бўлган мулоқотда маҳалла аҳолиси сектор раҳбарига маҳаллага ўрнатилган 1та 60 квт трансформатор пунктининг қуввати камлиги, аҳоли етарли миқдорда электр энергияси билан таъминланмаётгани, ушбу трансформатор пунктини 100 квт трансформатор пунктига алмаштириб бериш юзасидан мурожаат қилишди.
Аҳолининг ушбу мурожаати ўз жойида ечим топди. “Жиззах худудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти томонидан маҳаллага 100 квт трансформатор пункти ўрнатиб берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!