» » Дўстликда аҳоли муаммолари "хонадонбай" ўрганилмоқда

Дўстликда аҳоли муаммолари "хонадонбай" ўрганилмоқда

06 февраль 2023 г 472 Комментарии: 0

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, муаммоларни аниқлаб, уларга аниқ чоралар кўришда «хонадонбай» тизими самарали натижа беряпти.

Айнан шу тизим орқали Дўстлик тумани Манас маҳалласидаги хонадонларга кириб борилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Жалил Кенжаев, туман Халқ қабулхонаси мудири Ғайбулла Парманов ва бошқа мутасаддилар аҳолининг ижтимоий ҳолати, шароитини ўрганиш мақсадида аҳоли хонадонларида бўлишди.

Ўрганишлар давомида аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди. Уларни қийнаётган муаммоларга эшитилди.

Жумладан, маҳалланинг Юнусобод, Чортоқ, Қўрғон кўчаларига шағал тўшаш, ер ости сизот сувларини пасайтириш мақсадида зовурларни тозалаш, эҳтиёжманд оиланинг уйини таъмирлаш каби масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!