Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни
04 февраль 2023 г 502 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни 2017 йил 3 январда қабул қилинган.
Мазкур қонунда илк маротаба коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тушинчаларига норматив тушинчалар берилди:
Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши;
Манфаатлар тўқнашуви - шахсий ( бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;
Қонунда илк маротаба давлат хизматчиларининг коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мажбурияти белгиланди.
Унга кўра, “давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳолатлар тўғрисида, шунингдек, давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт” (Қонуннинг 26-моддаси).
Ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга
қарши ички назорат шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!