» » Президент билан учрашув менга катта мотивация берди (+видео)

Президент билан учрашув менга катта мотивация берди (+видео)

18 февраль 2023 г 327 Комментарии: 0

Президентимиз ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш тарзи ва амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан яқиндан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюриб, бир қатор объектларда бўлди.

                    

Ташриф якунида давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалар бўйича фаоллар билан мулоқотда бўлди.

Ана шу анжуманда Шароф Рашидов туманидаги “Magical Study” (Мўжизавий таълим) ўқув маркази раҳбари Феруза Умарова сўзга чиқди ва “Аёллар дафтари рўйхати”дан чиқиб, бугунги кунда тадбиркорга айлангани ҳақида тўлқинланиб гапирди.  

Юртбошимиз,  Феруза Умаровага миннатдорлик билдирди ва келгуси ишларида омад тилади.

Биз, ўқув маркази ташкил этиб, ёшларга турли касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатаётган Феруза Умарованинг амалга ошираётган ишлари, “Magical Study” ўқув маркази фаолияти, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Шароф Рашидов туманига бордик.

Бугун мамлакатимизнинг замонавий ва жозибадор қиёфасини яратиш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ватандошларимизнинг асосий мақсад-муддаосига айланган. Бу борада кейинги йилларда ҳаётимизнинг барча соҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, илм йук жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос - бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!.

“Magical Study” ўқув маркази  ҳам ёшларнинг билим савияси ва кўникмасини ошириш, касбу корлик бўлишида ўзига хос мактаб вазифасини ўтамоқда. Қолаверса, мазкур ўқув маркази фаолияти мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатига ҳамоҳангдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!