Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманининг туризм салоҳияти кенгаяди
21 февраль 2023 г 618 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Фориш туманидаги “Ўхум”, “Сайёд”, “Дўстлик” ва “Учқулоч” маҳаллалари ҳудудида туризмни ривожлантириш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди. Ушбу маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг республика бюджетидан маблағ йўналтириладиган манзилли дастури тасдиқланди.
Дастур доирасида ушбу маҳаллаларда йўллар таъмирланади, электр энергияси тармоқлари қурилади, янги трансформатор пунктлари йўналтирилади. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилади. Бу қулайликлар ўз навбатида туманга сайёҳлар оқимини янада ошишига замин яратади.
Мазкур “Йўл хариталари”га киритилган лойиҳалар асосида юздан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!