» » Бахмал тумани марказидаги инфратузилмаси оғир деб ҳисобланган иккита маҳалла ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади

Бахмал тумани марказидаги инфратузилмаси оғир деб ҳисобланган иккита маҳалла ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади

24 сентябрь 2022 г 497 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Бахмал тумани марказидаги инфратузилмаси оғир деб ҳисобланган иккита маҳалла “Оқтош” ва “Ўсмат” ҳудудида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхати шакллантирилиб, Давлат бюджети ҳисобидан 4 млрд сўм маблағ ажратилди.

Жумладан, ажаритилган мазкур маблағнинг ярмига “Ўсмат” маҳалласининг “Т.Сулайманов” ва “Ўзбекистон” кўчаларини 0,733 км ва “Ширин” ҳамда “Сарамжон кўчаларини 1,8 км қисмини асфальтлаштириш ишлари амалга оширилса, маҳалла ҳудудида янги артезиан қудуғи қазилади, шунингдек, “Ўсматсой” каналига 1 та янги кўприк қўрилса, 2 таси жорий таъмирланади.

Туманнинг “Оқтош” маҳалласига ажратилган 2 млрд маблағ ҳисобидан деҳқон бозори ёнидаги 6,258 минг м2 автотуроргоҳ қисми ва бозор атрофидаги 3,968 минг м2 йўлни асфальлаштириш ҳамда 4к 260 ав/йўли бошланишидаги 2,495 минг м2 автотуроргоҳига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!