Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманининг энг оғир иккита маҳалласига 2 млрд сўмдан пул ажратилди
23 сентябрь 2022 г 585 Комментарии: 0
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Зафаробод туманидаги энг оғир ҳудулардан бири деб баҳоланган “Ёрқин” ва “Лолазор” маҳалласига 2 млрдан сўмдан пул маблағлари ажратилди.
Мазкур маблағларни икки маҳалланинг айнан қаерга ва қандай мақсадларда сарфланиши бўйича туман ҳокими Ўткирбек Рахмонов ва мутасаддилар жойига бориб аҳолига тушинтириш ишларини олиб боришди.
Аҳоли билан учрашувда “Ёрқин” ва “Лолазор” маҳаллласига 2 млрдан сўмдан пул маблағлари ҳудуддаги йўл-транспорт инфратузилмасини, ичимлик сув ва оқава сув тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш ҳамда аҳолини узлуксиз сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, суғориш тизимларини ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш учун сарфланади.
Жумладан, “Ёрқин” маҳалласидаги “Сердарахт” кўчасини 0.9 кмга бетон қоплама ётказиш, “Қаторбоғ” кўчасига 0,5 кмга, “Чеварлар” кўчасининг 0,4 км ва “Барлос” кўчасининг 0,6 км бетон ариқ ётказиш, маҳалланинг марказий кўчасига 44 дона тунги ёритиш устунларини ўрнатиш ва 1,3 км ҳаво тармоғи тортиш, асосий кўчага 1,3 км пиёдалар йўлагини қуриш ишлари амалга оширилиши бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, туманнинг “Лолазор” маҳалласига ажратилган 2 млр сўмга “Мураббий” кўчасини 1 км , “Сайилжойи” ва “Узунбулоқ” кўчасини 0,5 кмни шағаллаштириш, “Кўкдара” кўчасининг 1,1 км, “Семруғ” кўчасининг 0,5 км, “Байналминал” кўчасини 0,6 км ҳамда “Ҳунарманд” кўчасини 0,5 км, “Ҳунарманд” айланма кўчасининг 0,3 кмга, “Хонжағали” кўчасининг 0,8 кмга, “Жайғара” кўчасининг 0,4 кмга, “Сайилжойи” кўчасининг 0,6 кмга, “А.Темур” кўчасининг 1,1 кмга, “Ўқитувчилар-2” кўчасининг 0,6 кмга ҳамда “Мураббийлар” айланма кўчасининг 0,2 кмга ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бажарилиб, “Фитрат” кўчасига 50 дона тунги ёритиш учтунлари ўрнатилади ва 1,5 км ҳаво тармоғи тортиш ишлари амалга оширилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!