Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида вилоят ҳокими ўринбосарининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
22 февраль 2023 г 479 Комментарии: 0
Дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда.
Чунки, биринчи галда осуда ҳаёт, яратувчан меҳнат ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқ. Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар бўлганидек, инсон ҳаётига рахна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Улардан бири эса ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солаётган ва ҳозиргача ечимини топмай келаётган диний экстремизмдир. Диний экстремизни олдини олиш, унинг салбий оқибатлари нафақат бир фуқаро, оиала балки бутун бир халқнинг гено фондига салбий таъсир кўрсатишини назарий ва амалий мисоллар орқали намоён бўлади. Статистик маълумотларга кўра бир йилда дунё бўйича 1 миллион 300-400 мингдан ортиқ инсонлар диний экстремизм жабр дийдасига айланишади. Энг ачинарлиси, бу статистик маълумотларнинг катта қисми ёшларга тенг келгани хар бир инсонни, ёшлар билан янада тарбия жараёнини оширишга ундаши, огоҳликни кучайтиришга бор эътиборини қаратиши лозимлигини замоннинг ўзи тақозо қилмоқда.
Шу муносабат билан Фориш туман касб-ҳунар мактабида ёшлар ўртасида экстремистик оқим ғояларига қарши курашиш мақсадида ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Ахмаджонов Латибжон, вилоят ички ишлар бошқармаси терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи, майор Жасур Абдуллаев, вилоят ички ишлар бошқармаси терроризмга қарши кураш бўлими ходими Ғайрат Пўлатов, дин ишлари бўйича қўмитанинг Фориш туман бўйича бош мутахассиси Жавоҳир Мамадалиев, туман маънавият-маърифат маркази бошлиғи Нодир Солиевлар сўзга чиқишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар қонли урушлар, ҳарбий юришлар, иқтисодий исканжага олишлар ўрнига мафкуравий воситалар ва маънавий “қурол”лар воситасида одамларнинг тафаккури, онги ва дунёқарашини эгаллашга уринишлар тобора кўзга ташлана бошлаши, бу курашда бошқа ҳудуд ва халқларни ўзига қарам қилиш учун очиқ кўриш ва сезиш қийин бўлган усул ва воситалар, хусусан, маънавий бузғунчилик услублари қўлланилмоқда дея таъкидлаб ўтишди.
Бу курашнинг моҳияти фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилида олиб борилади. Юртимиздаги барқарор ижтимоий – иқтисодий вазият, кучли ижтимоий сиёсат, миллий ғоя негизида мафкуравий тарбия ва маънавий – маърифий тарғибот ишлари, халқимизнинг ўз эътиқодига содиқлик тамойилларини аллақачон аниқ белгилаб олганлигини таъкидлаш лозим.
Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!