Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёшларни терроризм ва экстремизм қарши мафкурасини шакллантириш бўйича учрашув ўтказилди
23 февраль 2023 г 413 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий мажлис ва Ўзбекистон ҳалқига мурожаатида берилган топшириқлар ижросига қаратилган тадбирлар Жиззах вилояида давом эттирилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Сайилжойи маҳалласида Жиззах вилояти А.Кодирий номидаги педагогика университети қошидаги Академик лицейида ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Л.Ахмаджонов, Жиззах вилояти ИИБ ТҚКБ ходими Ж.Абдуллаев ва Дин қўмитаси бош мутахассиси Ж.Исломовлар иштирок этиб, мавзу юзасидан сўзга чиқишди.
Тадбир иштирокчилари билан экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини тизимли равишда амалга ошириш, экстремизм ва терроризмни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса ёш авлодда терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши қатъий ва барқарор иммунитетини шакллантиришга қаратилган марузалар қилинди.
Якунда "Соҳта даъволар сизни жаҳолат томон олиб боради" номли махсус тайёрланган ведио ролиги намойиш этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!