Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари иштирокида ёшлар билан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида учрашув ўтказилди
24 февраль 2023 г 426 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят ИИБ ва вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Жиззах Политехника институти қошидаги Академик лицейида "Жаҳолатга қарши маърифат" номли кенг қамровли тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Л.Аҳмаджонов, вилоят ДХХ ходими А.Абдукамолов, вилоят ИИБ ТҚКБ ходими Ж.Абдуллаев ва Дин қўмитаси бош мутахассиси Ж.Исломовлар иштирок этиб, мавзу юзасидан ёшларга маълумотлар беришди.
Тадбир иштирокчилари билан "Асл Ислом динининг мазмун моҳияти тўғрисида" суҳбат ўтказилиб, жойлардаги аҳоли вакиллари томонидан интирнет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида турли-хил экстремистик оқим ва миссионерлик ҳаракалари домига илинмаслик ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган ва Олий Суднинг 2020 йилдаги Қарори билан "Экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлар"дан фойдаланмаслик юзасидан тўлиқ тушинчалар бериб ўтилди.
Тадбир давомида "Соҳта даъволар сизни жаҳолат томон олиб боради" номли махсус тайёрланган ведио ролиги намойиш этилиб, барча иштирокчиларга "STOP TERRORIZM" ва "Ўзингни асра" мавзуси остида янгидан чиқарилган махсус буклетлар тарқатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!