» » Арнасойда 139 нафар тингловчиларга сертификатлар топширилди

Арнасойда 139 нафар тингловчиларга сертификатлар топширилди

25 февраль 2023 г 415 Комментарии: 0

Жорий йил 10 феврал куни Давлат раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи давомида соҳа бўйича берган топшириқларининг тумандаги ижроси юзасидан ёшлар ва хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Сабр" ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, вилоят ҳокимлиги, Жиззах вилоят "Қалб нури" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорликда 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабида ташкил қилинган Қишлоқ ахборот-ресурс марказида туманида хотин-қизлар ва ёшларни ҳамда ногиронлиги 139 нафар фуқаролар 8 та йўналиш бўйича ўқитилди.

Мазкур ўқув марказни тамомлаган тингловчилар “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори Мавлуда Ширинова, Жиззах вилоят "Қалб нури" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори Нодира Алимова ҳамда Арнасой туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Хайдаровалар томонидан махсус сертификатлар топширилди.

Мазкур битирувчиларга келгусида тумандаги “ARNASOY GOLD TEX” ва "CHELEBI TEKSTIL" корхоналарига ҳамда тумандаги бўш иш ўринларга ишга жойлашиш борасида таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, касаначилик асосида 106 нафар хотин-қизлар “ARNASOY GOLD TEX” қўшма корхонаси билан 3 томонлама шартномалар имзоланиб бандлиги таъминланди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!