Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманининг бир қатор корхона ва ташкилотларига қуёш панеллари ўратилимоқда
28 февраль 2023 г 705 Комментарии: 0
Зомин туманининг бир қатор корхона ва ташкилотлар, давлат ва нодавлат муассасаларда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш мақсадидаги ишлар бошлаб юборилган.
Жумладан, AТ “Aгробанк” туман филиали биносига ҳар бири 568 киловаттлик 37 дона қуёш панеллари ўрнатилди.
Aйни вақтда ундан 20 киловатт энергия олинаяпти. Шунингдек, “Микрокредитбанк” Зомин филиали биноси том қисмига ҳам 37 дона ҳар бири 545 ваттлик қуёш панеллари ўрнатилди. Банк мутасаддиларининг айтишича, айни вақтда мазкур панеллардан соатига 18-20 киловаттгача энергия олинмоқда. Ёз ойларига бориб бу миқдор тўлиқ 30 киловаттга етади.
Aсосийси, ушбу панеллар ўрнатилгач, мазкур муассасаларда 50-60 фоизгача энергия тежалиши кузатилаяпти.Бу борадаги ишлар тумандаги бошқа идора ва ташкилотларда ҳам бошланган, лойиҳалар тузилиб, фирмалар билан шартнома қилинмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!