» » Шароф Рашидов туманида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Шароф Рашидов туманида янги кўприк фойдаланишга топширилди

01 март 2023 г 512 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманининг Нонисангил маҳалласи Ардоқшон қишлоғидаги кўприк сел тошқини оқибатида вайрон бўлиши натижасида ҳар иккала маҳалла аҳолиси қолаверса бу ердан ўтиб қайтувчилар учун жуда катта муаммо ва ташвиш туғдираётган эди.
Бугун эса халқнинг азалий орзуларидан бири  ушалди. Замонавий тарзда қурилган янги кўприк тантанали тадбир давомида фойдаланишга топширилди. Тадбирда туман ҳокими Махмуд Холбутаев 4-сектор масъуллари қолаверса, маҳаллий аҳоли, нуронийлар ва бошқа алоқадор масъуллар иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар янги кўприк халққа узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилишини тилаб дуо қилишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!