Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қидирув ишлари давом этмоқда!
01 март 2023 г 344 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 31 январь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги Doniyor Yusupov аккаунтида “Қоил, МИБга қойил қолмай илож йўқ. Энди суд ижро иши Жиззах шахрига кўчирилибди” -номли хабар қолдирилган.
Маълум бўлишича, Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 07.01.2022 йил кунги ижро варақасига асосан қарздор И.Шайдуллаев ҳисобидан ундирувчи Д.Шайдуллаева фойдасига 4 нафар фарзандларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.01.2022 йил куни келиб тушган.
Жорий йилнинг 30 январь куни мажбурий ижро харакатлари амалга ошириш жараёнида, қарздор ва унинг 3 нафар фарзандлари бўлимга чақиртирилганда, 3 нафар фарзандлари онаси Д.Шайдуллаева билан яшамаслиги, онаси билан бирга кетмаслигини айтиб йиғлаб қаршилик билдиришгани сабабли, ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилди.
Шундан сўнг, 09.02.2023 йил куни мажбурий ижро харакатлари тайинланиб, ижро харакатлари давомида қарздорнинг рўйхатдан ўтган манзили Жиззах шаҳар, Наврўз МФЙ, Наврўз кўчаси 4-уйга бориб ўрганилганда, қарздор ва фарзандлари яшаш учун бошқа жойга 07.02.2023 йил куни кўчиб кетганлиги аниқланган.
Шунингдек, Жиззах шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактабига ҳам болалар дарсга борган ёки бормаганлигини аниқлаш мақсадида бориб ўрганилганда, болалар дарсга келмаганлиги аниқланган ва бу ҳақида давлат ижрочиси томонидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Шайдуллаевга ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш учун ихтиёрий 5 кунлик муддат берилган бўлсада, қарздор томонидан ихтиёрий 5 кунлик муддат ичида ижро ҳужжатини ижрочисини таъминламаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига асосан базавий хисоблаш миқдорининг 12 баробар жарима жазоси тайинланган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб берлиши лозим бўлган болалар Доимий яшаш жойи Жиззах шахри Наврўз МФЙ Наврўз кўчаси 4-уйда йўқлиги аниқлангандан сўнг 13.02.2023 йилда қарздор жисмоний шахсни қидириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қидирув тадбирлари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!