Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фарзандни кўришга оид ижро ҳаракатлари фарзанднинг бетоблиги сабабли кечиктирилган
06 октябрь 2021 г 690 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 4 октябр куни ижтимоий тармоқларда фуқаро Ш.Джураевнинг суд қарорига асосан фарзанди билан кўриша олмаганлиги юзасидан хабар жойлаштирилган.
Aниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 19.07.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ч.Жўраевадан ундирувчи Ш.Жўраев фойдасига вазият ўзгаргунга қадар 2018 йил 23 августда туғилган М.Жўраева исмли фарзанди билан ҳар ойнинг биринчи шанба ва учинчи якшанба кунлари соат 10:00 дан 16:00 га қадар Жиззах вилоят ҳудудидан чиқмаган ҳолда кўришиб туриш ва унинг тарбиясида иштирок этиш тартиби белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига 19.08.2021 йил куни келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълумот ва ижро учун юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида 04.09.2021 йилда давлат ижрочиси томонидан қарздор Ч.Жўраева ва унинг оила аъзоларига ундирувчи Ш.Жўраев фарзанди билан кўришаётганда қаршилик кўрсатмаслик тўғрисида огоҳлантирилган ҳолда тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, қарздор Ч.Жўраевага мажбурият юклатилган.
Шундан сўнг, 04.09.2021 йилда ундирувчи Ш.Жўраевга фарзанди М.Жўраева кўришиш учун олиб берилган ҳамда бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Кейинги ижро ҳаракатларида, яъни 02.10.2021 йилда Ш.Жўраевни фарзанди билан кўриштириш мақсадида, қарздор Ч.Жўраеванинг уяли алоқа воситасига қўнғироқ қилинганда, фарзанди ҳозирда бетоблиги сабабли даволанаётганлигини маълум қилиб, бу ҳақида Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 04.10.2021 йилда тиббий маълумотнома тақдим қилган.
Шу сабабли, ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган ҳамда ундирувчи Ш.Жўраевга маълум қилинган.
Юқоридагиларга кўра, фарзандни отаси ёки онаси билан кўриштириш жараёнида боланинг руҳияти ва соғлиғига албатта эътибор қаратилиши лозим.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлашда ҳам ушбу ҳолатлар яъни боланинг бетоблиги инобатга олинганлиги ҳамда ижро ҳужжати ижроси таъминланмаслигига қаршилик ҳолатлари бўлмаганлиги маълум қилинади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!