» » Жиззахда ишбилармонлик фаоллиги индекси 38 фоизга ошди

Жиззахда ишбилармонлик фаоллиги индекси 38 фоизга ошди

02 март 2023 г 557 Комментарии: 0

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил январь ойида 1001 бирликни ташкил этиб, декабрь ойига нисбатан 0,1 фоизга мўътадил ошган. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индексида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизлик ўсиш кузатилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

– Ишбилармонлик фаоллиги индекси қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 26,3 фоизга камайган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,9 фоизга камайган;
  • товар-хомашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 19,2 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 74,5 фоизга ошган.

Ҳисобот даврида ишбилармонлик индекси 6 та ҳудудда ўтган йилнинг охирги ойига (2022 йил декабрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Жиззах (38,0 фоиз), Сирдарё (29,9 фоиз), Фарғона (27,9 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (35,6 фоиз) сезиларли даражада ўсган. Шу билан бирга ушбу кўрсаткич 8 та ҳудудда – Навоий (-26,9 фоиз), Қашқадарё (-8,1 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (-7,4 фоиз) сезиларли даражада камайгани маълум бўлди.

2023 йил январь ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 737,8 мингтани ташкил этди ва 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 1 689,6 минг транзакцияга (26,3фоиз) камайган. Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда қуйилган.

Барча ҳудудларда юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони камайган. Хусусан, сезиларли даражадаги камайиш Наманган (-32,4 фоиз), Қашқадарё (-31,2 фоиз),  Навоий (-30,2 фоиз), Фарғона (-29,6 фоиз), Сурхондарё (-29,4 фоиз) ва Хоразм (-28,4 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ишбилармонлик фаоллик индексининг биржа компоненти 1,1923 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 19,2 фоизга ошганлигини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг 19,9 фоизга ва битимлар сонининг 18,5 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми бир ойда 6202,2 миллиард сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич аввалги ойга нисбатан 9,1фоизга кам.

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил январь ойида 0,9713 бирликни ташкил этиб, 2,9 фоизга камайганлигини кўрсатди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса ижобий –9,1 фоизга ошган.

Кичик корхоналар сони 523556 тадан 503804 тагача(пасайиш 19 752 та), фермер хўжаликлари сони 109512 тадан 105948 тагача (камайиш 3564 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3639 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 27 тага камайган.

Савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,7452 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 74,5 фоизга ошган. Юридик шахслар томонидан 363 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!