» » Фотовидеолавҳа: 8 –март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди

Фотовидеолавҳа: 8 –март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди

03 март 2023 г 1 108 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди ва мунис аёлларимизни байрам билан самимий муборакбод этди.

Хонадонимизда бир кунгина аёлимиз, қизимиз ёки келинимиз бўлмаса, уйимиз гўё файзсиз бўлиб қолгандай туюлади. Шунинг учун аёлларни минг бир сифат билан таърифлаймиз. Уларни ойга, қуёшга, гулга ўхшатамиз. Ҳаё маликаси, муҳаббат меҳвари деймиз.

Аммо аёл аввало она сифатида юксак қадр-қимматга, ҳурмат ва эъзозга лойиқ. Бинобарин, она ўз зурриёдига қалб қўрини берувчи инсон, унинг илк устозидир. Ўз фарзандига панду насиҳат қила оладиган, ҳаётнинг зарур кўникмаларидан сабоқ бериб, дунёни энди англаётган гўдакни тўғри йўлга бошқарадиган она, шубҳасиз инсоният давомчиси ва йўлчи юлдузидир.

Тантанали тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар эсдалик кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

Тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли сўз устаси Аваз Охун ва маҳаллий ижодкорларнинг чиқиши келганларни хушнуд этди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги “Шоҳсарой” тантаналар мажмуасида давом этган тадбир барчагам манзур бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!