» » Бахмал туманида павлония дарахти кўчатлари экилмоқда

Бахмал туманида павлония дарахти кўчатлари экилмоқда

04 март 2023 г 498 Комментарии: 0

Мамлакатимизда экологик барқарарликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишларини ҳар йили март ойида бошлаш анъанага айланмоқда.

Бугун республикасмизнинг барча ҳудудларида яхши ният билан минглаб манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатлари ўтказилди.

Бахал тумани ҳокимлиги, Экология бўлими, Ободонлаштирш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Туманнинг "Файзобод" МФЙ ҳудудидаги сувли ер майдонига 50 туп павлония дарахти кўчатлари ўтқазилди. Кўчат екиш агротехника қоидаларига амал қилинган ҳолда кўчатлар бир қаторда ўтказилиб, суғориш учун ариқ қазилди.

Экилган кўчатларни парваришлаш ва вақтида суғориш учун масъуллик туман Ободонлаштириш бошқармасига бириктириб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!