» » Жиззах шаҳрида битта оилавий поликлиника электрон тизимга уланишни бошланди

Жиззах шаҳрида битта оилавий поликлиника электрон тизимга уланишни бошланди

06 март 2023 г 539 Комментарии: 0

“Электрон поликлиника” онлайн рўйхат асосида фуқароларни қабул қилиш, масофавий диагностика, бемор саломатлигини масофадан мониторинг қилиш, тиббий карталарнинг тармоқли тизими, виртуал тиббий кўрикдан ўтиш, виртуал шифохона хизмати, электрон рецептлар, телеметрия ва зарур тиббий ёрдамни уйда олишга имкон яратади.

Шу кунгача ушбу янгилик фақат Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги 230 га яқин оилавий поликлиникада жорий этилган эди. Қашқадарё вилоятида эса илк бор Қарши шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиника “Электрон поликлиника” тизимида фаолият бошлади.

Шунингдек, айни пайтда Самарқанд, Термиз, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида ҳам биттадан оилавий поликлиника электрон тизимга уланиб, иш бошламоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!