Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди
06 март 2023 г 513 Комментарии: 0
Бугун Жиззах шаҳрининг "Сайхон" МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Термиз катта автомобиль йўли ёқасида Жиззах вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят Экология бошқармаси ва "Йўлкўкалам" УК билан ҳамкорликда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги кўчат экиш ишларига старт берилди.
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Назаров очиб берди.
Унда кенг жамоатчилик вакиллари "Йўлкўкалам" УК раҳбари Шаҳбоз Камалов, ЖДПУ олимлари ва илмий ходимлари ҳамда "Сайҳон" маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари иштирок этиб, манзарали ва мевали кўчат экишди.
Экиш тадбири аввалида эзгу ният билан “Хатми Қуръон” қилинди.Ҳудудга 2000 тупдан зиёд қайрағоч ва арча кўчатлари аротехник қоидаларга амал қилиниб, сув, маҳаллий ўғит қўйиб кўчатлар ўтқазилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!