Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш” мавзусида Давлат гранти учун 1-танловни эълон қилади.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Ёшларда, айниқса уюшмаган, тарбияси оғир бўлган ёшларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши маънавий ҳамда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларни жамиятдаги мослашувига кўмаклашиш;
- Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш;
- "Оммавий маданият” каби салбий иллатларга қарши иммунитетни шакллантиришда ижтимоий тармоқлар имкониятларидан фойдаланиш;
- Гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва зарарли таъсирдан ҳимоя қилишда таълим муассасалари, оила ва маҳалла институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш;
- Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш;
- Жамиятда радикаллашув ва мутаассиблик, ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам маънавий ҳимоя қобиги шаклланишига кўмаклашиш;
- Экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш, ушбу ғояларга нисбатан аҳоли орасида муросасизлик туйғусини шакллантириш;
- Турли ҳуқуқбузарликларга мойил ёшларни, вояга етмаганларни маънавий-маърифий, ахлокий тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг инновацион шаклларини амалиётга киритиш;
- Оилавий ажримлар, ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга кўмаклашиш.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамаот фонди “Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этишга кўмаклашиш” мавзусида Давлат гранти учун
2-танловни эълон қилади.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Ҳудудларда ижтимоий ва маиший инфратузилмани яратишга, оилавий бизнес, ҳусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришга ҳамда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш;
- Давлат органлари ва бизнес субъектлари билан ҳамкорликда ёшлар, аёллар ва ёш оилаларнинг бандлигини таъминлаш;
- Хориждан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни мамлакатдаги бунёдкорлик ишларига кенг жалб қилиш;
- Жойларда бандликни таъминлашда, камбағалликни қисқартиришда, айниқса, ёшларни ва аёлларни касбга йўналтиришда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Уй хужалиги асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
- Ногиронлиги бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришда ижтимоий корхоналарни ривожлантириш;
- Норасмий банд ёки банд бўлмаган аҳолини касбга қайта тайёрлаш;
- Хотин-қизлар ва ёшларни иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш;
- Миллий ҳунармандчилик соҳасида устоз-мураббийлик анъаналарини янада ривожлантириш, кекса авлоднинг билими, тажрибаси ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, уларни хаётга татбик этишга кумаклашиш.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори - 100 миллион сўмгача.
1.Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг расмий веб сайти www.fondngo.uz ва t.me/Parlament_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги туғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги туғрисида маълумотнома;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Ҳужжатларни Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига юбориш тартиби
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.
Ҳужжатлар 2023 йил 27 февралдан 31 мартгача қабул қилинади.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.
скачать dle 12.0