» » Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди танлов эълон қилди

Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди танлов эълон қилди

19 август 2022 г 976 Комментарии: 0

  Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди 2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат

ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШ:Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш; Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш.

МАҚСАД:Мамлакатнинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш.Жиззах вилоятида  вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш механизмларини яратиш ва уларни ҳаётда қўллаш, бу соҳадаги ишларни такомиллаштириш орқали аҳоли, айниқса ёшлар орасида экстремизм ва терроризмнинг бузғунчи ғояларига, гиёҳвандликканисбатанмуросасизлик туйғусини шакллантиришнинг муҳим шарти — бу ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлик, юксак билим даражаси, хусусан, миллий ўзликнинг соф қадриятлари моҳиятини ва диний конфессияларнинг биргаликда тинч-тотув ҳаёт кечириши ғоясини англаб етишдир.

ВАЗИФАЛАР:Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида ҳамда 12 туманда  13 минг  мактаб битирувчилари учун “Вояга етмаганлар орасида экстремизм ва терроризм, наркотик моддаларини истимол қилиш, қаровсизлик, назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қиливчи тарғибот ишларини олиб бориш.

-бузғунчи мафкуралар, гиёҳвандлик  таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий ва диний реабилитация қилишга қаратилган ишларни ташкил қилиш ва 30 ортиқёшларга ва 10 ортиқ хотин қизларга  хаётга мослаштириш дастурини амалга ошириш.

 -Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларга ва оилаларга ҳуқуқий, руҳий ва реабилитация ёрдамини кўрсатиш учун, Вилоят ИИБ, ДХХ билан ҳамкорликда  долзарб алоқа телефонини  ташкил қилиш.ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари учун экстремистик ва террорчилик фаолияти сафига қўшилиб қолган, наркотик моддаларини тарқатиш, истъемол қилишни олдини олишда ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича 12 туман ва Жиззах шаҳрида махсус ўқув курсларини ташкил этиш

- 130 яқин якка тартибдаги профилактик тадбирлар ташкил қилиш

аҳоли ўртасида экстремистик ва террористик ташкилотлар тарғиботчиларининг бузғунчи мақсадларинифош этувчи ташвиқот ва тарғибот чора-тадбирларини ўтказишда мақсадида  ОАВ ва ННТнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш борасида  ОАВ лар ходимлари, имом хатиблар, отин ойилар, ИИБ ходимлари учун  “экстремизм ва терроризмга, наркотикка қарши курашишдаги давлат ва нодавлат ташкилот  ролини кучайтириш” мавзусида 2 кунлик семинар ташкил қилиш.

- фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг экстремизм, наркомания  ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш мақсадида «Энг яхши видеоролик , плакат, флаэр» конкурсини ташкил қилиш ва номзодларни тақдирлаш.

- мавзуга доир 10.000 ортиқ буклет, 15 плакат, 15 та банер ишлаб чиқиш ва аҳоли учун тарқатиш- Экстремизм,терроризм, гёҳвандликка қарши курашнинг маънавий  маърифий асослари – давлат ва нодавлат ташкилот ходимлари учун ўқувқўлланма тайёрлаш

 

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:


- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг
мавжудлиги;
- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан
мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

-лойиҳа топширган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг солиқдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида туман шаҳар солиқ бўлимлари томонидан маълумотнома.

 

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар

тақдим этилиши зарур:

 

Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
https://t.me/fondjizzax телеграм каналига жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади

 

Ҳужжатлар 2022 йил 20 августдан 20 сентябргача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар вилоят Кенгаши ҳузуридаги Иштимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

 

Танлов бўйича ҳужжатлар “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали  муҳрланган конвертларда (А4 формат) да юборилади. Манзил Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 302-хона. “Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш Жамоат фонди” деб кўрсатилган тартибда юборилиши лозими. Лойиҳалар Фонд томонидан тўғридан-тўғри қабул қилинмайди.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/fondjizzaxтелеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (72) 226-04-77, (93) 301-07-02

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!