Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ёт иллатларга қарши курашиш – муҳим вазифа
14 март 2022 г 480 Комментарии: 0
Тадбирда тумандаги профессионал таълим муассасалари, барча умумтаълим мактаблари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психологлар ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ёшлар етакчилари иштирок этди.
Семинарда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг шиддат билан ривожланиши, коммуникация ва ахборот технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши, услуб ва воситаларнинг такомиллашувига сабаб бўлиб, маънавий таҳдидлар тобора глобал муаммоларга айланиб бораётгани ҳақида сўз борди. Замонавий воқелик инсон қалби ва онги учун бўлган курашларнинг янгидан-янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, бунда дин омилидан фойдаланишга уринишларда яққол намоён бўлмоқда.
Семинарда тинчлик бебаҳо неъмат экани, унинг қадрига етиш, миллати, диний эътиқоди, эгаллаб турган лавозими ва катта-кичик ёшдаги ҳар бир ўзбекистонликнинг инсоний бурчи бўлиб қолмоғи лозимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, тинч ҳаётга раҳна солаётган экстремизм ва терроризм каби иллатларга сабаб бўлаётган омиллар айтиб ўтилди. Бу борада энг самарали механизм тегишли мутасаддилар билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш эканлигига ҳам урғу берилди.
Семинар давомида мавзуга оид видеороликлар ҳамда ижодкор ўқувчилар томонидан чизилган экстремизм ва терроризмга қарши расмлар кўргазмаси намойиш этилди.
А.Қаюмов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!