» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди грантлари ажратиш учун 3-танловни эълон қилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди грантлари ажратиш учун 3-танловни эълон қилди

03 июнь 2022 г 1 066 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун 3-танловни эълон қилади.

 

Танловда давлат рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтлари, ННТ, ОАВларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

 

  1. Умумтаълим мактабларининг касб-ҳунар ўрганиш истаги мавжуд битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маълум бир касбни эгаллашига кўмаклашиш.
  2. Муқаддам судланган, уюшмаган, тарбияси оғир ёшларнинг жамиятга қайта ижтимоий интеграциясига кўмаклашиш. Уларнинг бандлигини таъминлаш.
  3. Имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини, ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнат фаолиятига мослаштиришга ёрдам кўрсатиш.
  4. Боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.
  5. вилоятдаги кенг кўламли ислоҳотларни, ўзгаришларни ҳамда ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорларнинг фаолиятларини инглиз, рус ва бошқа тилларда ёритиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.
  6. Вилоятнинг чекка ҳудудларида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш.
  7. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳолига етказиш. Фермер хўжаликларини ривожлантириш орқали ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

 

Давлат грантлари ажратиш учун 3-танловига қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

 

1.Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2.Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Жиззах жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3.Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусҳаси;

4.Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси;

 

5.Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси;

6.Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори 30 млн сўмгача

Лойиҳалар ижро муддати 6-ой муддатгача бўлиши мумкин.

 

Ҳужжатлар 2022 йил “ 4 ” июндан “ 4 ” июлгача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар“Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертларда (А4 формат) да) қабул қилинади. Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 302-хона. “Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” деб кўрсатилган тартибда юборилиши лозим. Лойиҳалар Фонд томонидан тўғридан-тўғри қабул қилинмайди.

 

Маълумот учун телефонлар: (72) 226-04-77,  (93) 301-07-02

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!