» » Зафарободда “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ўтказилди

Зафарободда “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ўтказилди

17 март 2023 г 374 Комментарии: 0

Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил этиш кераклиги таъкидланган эди. Шу мақсадда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зафаробод туман бўлими томонидан “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида фонд томонидан Зафаробод туманидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 50 номдаги нодир китоблар тўплами ажратилди.

Мазкур китоблар "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси ўринбосари Узоқбой Рисқулов томонидан топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!