Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида режа асосида ва экспортбоп экинлар экиш юзасидан тушунтиришлар олиб борилди
23 март 2023 г 451 Комментарии: 0
Дўстлик тумани “Саритепа”, “Бунёдкoр” ҳамда Ғофур Ғулом маҳаллаларида 674 нафар ишсиз ва дафтарларга рўйхатга киритилган фуқароларга узоқ муддатга фойдаланишлари учун жами 315 гектар ер майдони аукцион орқали ажратиб берилган.
Бугун 3-сектор раҳбари подполковник Ш.Қосимов ўзига бириктирлган ҳудудларда экспортёр корхоналари вакиллари иштирокида маҳаллалар фуқаролар билан учрашди.
Унда ер билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб ўз вақтида режа асосида ва экспортбоп экинлар экиш юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.
Шунингдек, учрашув якунида 30 апрель куни ўтказиладиган референдум ва унинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти бўйича фикрлар билдирилиб, сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!