» » Коррупция-тараққиёт кушандаси

Коррупция-тараққиёт кушандаси

23 март 2023 г 315 Комментарии: 0

Пeнсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 419 - сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўгрисида” ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўгрисида”ги ПҚ-81-сон қарори, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида семинар учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Вилоят Адлия Бошқармаси шўба бошлиги И.Қаюмов, вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда туман (шахар) Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида коррупция тараққиёт кушандаси эканлиги ва ходимлар хизмат фаолияти давомида шахсий манфаат йўлида ноқонуний ҳаракатларни амалга оширмасликлари тушунтириб ўтилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!