Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда референдум ўтказувчи участка раисликка, ўринбосарликка ва котибликка номзодлар ўқитиш ишлари давом этмоқда
28 март 2023 г 430 Комментарии: 0
Республикамизда бўлиши кутилаётган 30 апрель референдум сиёсий тадбирига тайёргарлик қизғин тусга кирган.
Жиззах шаҳар 3-сонли ихтисослаштирилган мактаб биносида референдум ўтказувчи участка раисликка, ўринбосарликка ва котибликка номзодлар ўқитиш ишлари давом этмоқда.
Мақсад референдум жараёнини намунали ташкил этиш, референдумгача ва ўша куни қилинадиган ишлар юзасидан тўлиқ маълумотга эга бўлишдан иборат. Машғулотлар назарий ва амалий тарзда ташкил этилган.
Номзодларни махсус тайёргарликдан ўтган тренирлар ўқитмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!