Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятлари ўрганилади
29 март 2023 г 554 Комментарии: 0
Вазирлик матбуот хизматига кўра, мазкур келишув бўйича “China Huadian Overseas Investments” компанияси инвестор сифатида, “CNEEC” компанияси бош пудратчи, “SANY Renewable energy” компанияси эса шамол турбиналарини етказиб берувчи сифатида лойиҳада иштирок этади.
Компаниялар станция қуриш бўйича қурилиш майдонига чиқиб ўрганиш ишларини тез кунларда бошлайди. Шунингдек, компаниялар Ўзбекистонда давлат-ҳусусий шериклик тамойиллари асосида келишувлар имзолашнинг тартиблари юзасидан ҳам ўрганишлар олиб боради. Ўрганишлар натижасига кўра, шамол электр станция қурилиши бўйича томонлар бош келишувни имзолайди.
Таъкидлаш керакки, мазкур меморандум доирасида Хитой компаниялари томонидан юртимизга 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.
“China Huadian Overseas Investments” компанияси “China Huadian Co.”нинг шўба корхонаси. “China Huadian Co.” Хитойнинг энг йирик электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлиб, 190 ГВт қувватга тенг электр станцияларга эгалик қилади.
“CNEEC” компанияси электр қурилмалари ишлаб чиқарувчи йирик компания бўлиб, ушбу компания ихтисослашган муҳандислик хизматлари пудратчиси сифатида ҳам фаолият юритади. “SANY Renewable energy” компанияси эса Хитойнинг шамол турбиналари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналаридан биридир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!