Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури ижросини таъминлашда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида давлат гранти учун 1-танлов эълон қилади.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
- Чекка ҳудудлардаги умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқувчиларни умуминсоний ва миллий кадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, жамоа бўлиб ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантириш;
- Маҳаллий маҳсулот турларидан келиб чиқиб, аҳолининг соғлом овқатланишига қаратилган тадбирлар ва тавсияларни бериб бориш, аҳолига санитария-гигиена талабларига риоя этиш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш;
- Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар, катталар ва кексалар учун соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидаларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, амалий тадбирларни ташкил этиш;
- Чекка ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлдик касаначилик, халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришга ҳамда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш;
- Олимпия спорт турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор қизлар, аёлларнинг натижалари ҳамда ибратли хаётини маҳалла ва умумтаълим мактабларида кенг тарғиб қилиш;
- Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамда реоблитация маҳсулотларига эҳтиёжи бўлган ёшлар, хотин-қизларга ижтимоий маслаҳатлар бериш ва реоблитация маҳсулотлари билан таъминлаш;
- Китобхонликни кенг оммалаштириш, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва чекка худудлардаги аҳоли ўртасида “Китобсевар миллат” умумммиллий ғоясини тарғиб қилиш ҳамда маҳалла кутубхоналарини ташкил этиш.
- Бошланғич синфларда овқатланиш тизимини жорий қилиш муносабати билан таъминотчи, ошпаз ва масъул ходимларнинг ўқитилишида нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини кучайтириш.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Жиззах жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 50.000.000
(эллик миллион) сўмгача
Лойиҳаларни амалга ошириш муддати 1 йилгача муддатда бўлиши мумкин.
Ҳужжатлар 2023 йил 18-мартдан 18-апрелгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертлар (А4 формат)да юборилади.
Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 302-хона.
“Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондига, деб ёзилади.
Лойиҳа ҳужжатлари Фонд томонидан тўғридан-тўғри қўлда қабул қилинмайди.
Маълумот учун https://t.me/fondjizzax телеграм канали орқали танишишингиз мумкин. Телефонлар: (72) 226-04-77, (93) 301-07-02
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Инсон манфаатлари хар нарсадар устун” мавзусида давлат гранти учун
2-танлов эълон қилади.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
- Маҳаллаларда ўзбек халқи маданиятини белгиловчи тарихий урф-одатлар, анъана ва қадриятларни акс эттирувчи фольклор, драма, куй-қўшиқ ва ансамблларни жонлантириш, аҳоли орасида маданият кунларини ташкил этиш;
- Кекса отахон ва онахонларни соғломлаштириш мақсадида уларни мунтазам бадантарбия ва спорт ўйинларига жалб қилиш;
- “Машинасиз кун – инсон саломатлиги учун тоза ҳаво” экологик тадбирларини ташкил этиш;
- Яшил (муқобил) энергияни ривожлантириш ва атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш борасида давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш;
- Ногиронлиги бўлган ёшлар ва васийликка олинган ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ҳамда уларни жамиятга мослашишига ўргатиш;
- Жойларда яшил ҳудудларни ташкил этиш ҳамда уни сақлаб қолишда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини кучайтириш;
- Миллий ва замонавий либослар уйини ташкил этиш орқали миллий қадриятлар ва анъаналар тарғиботини кучайтириш;
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Жиззах жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 50.000.000
(эллик миллион) сўмгача
Лойиҳаларни амалга ошириш муддати 1 йилгача муддатда бўлиши мумкин.
Ҳужжатлар 2023 йил 18-мартдан 18-апрелгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертлар (А4 формат)да юборилади.
Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 302-хона.
“Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондига, деб ёзилади.
Лойиҳа ҳужжатлари Фонд томонидан тўғридан-тўғри қўлда қабул қилинмайди.
Маълумот учун https://t.me/fondjizzax телеграм канали орқали танишишингиз мумкин. Телефонлар: (72) 226-04-77, (93) 301-07-02
скачать dle 12.0