» » Март ойида электр энергиясидан 21,9 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Март ойида электр энергиясидан 21,9 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

05 апрель 2023 г 374 Комментарии: 0

Бу 231 мингта хонадоннинг бир ойлик ўртача истеъмолини ташкил қилади.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция», «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 2023 йил март ойида 510 та ҳолатда 46,2 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Бунинг оқибатида тизимга 21,9 млрд сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Мисол учун, Наманган вилоятидаги «М.С.С.» корхонасига қарашли металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда 1,6 млрд сўм, Самарқанд вилоятидаги «М.К.» корхонасида 898 млн сўм, Фарғона вилоятидаги «Д.К.» корхонасида 349 млн сўм миқдорида қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!