Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 45 мингдан ортиқ аҳоли хонадонининг 1 ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
28 февраль 2022 г 692 Комментарии: 0
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Жиззах вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, “Jizzax suv ta’minoti” МЧЖга қарашли “Qo‘ytosh” туманлараро сув таъминоти бўлимининг ойлик ҳисоботларида истеъмол қилинган электр энергияси яшириб келинганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан 9 079 988 кВт.соат ёки 4 миллиард 79 миллион сўм миқдорида электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 45 мингдан ортиқ хонадоннинг ўртача 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ушбу қоидабузарлик бўйича қонуний чора кўрилиши учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!