Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида фуқаролар мурожаати самарали ҳал этилмоқда
03 ноябрь 2018 г 2 783 Комментарии: 0
Фориш туман «Қўлба» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Қайнар Тангриев бир неча йилдан буён ногиронлик гуруҳини ололмаётганди.
ЎзХДП туман кенгаши қошидаги жамоатчилик қабулхонасига амалий ёрдам сўраб мурожаатқилди. Партия фаоллари ва депутатлар кўмагида у 1-гуруҳ ногиронлигини олишга муваффақбўлди.
«Боғдон» маҳалласида яшовчи тўшакда ётиб қолган ногирон Умида Сайпуллаева олган нафақаси дори-дармонга етмаётгани, бу борада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Унинг мурожаати ҳам партия фаоллари ва депутатлар иштирокида ўрганиб чиқилиб, «Қизил Ярим Ой» жамияти туман бўлими орқали дори-дармон олиб берилди.
Кам таъминланган Дилноза Юсупова иш сўраб мурожаат қилганди, 3-сонли «Бойчечак» мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашди.
Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида ЎзХДП туман кенгаши қошидаги жамоатчиликқабулхонасига жами 54 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилиб, ҳал этилишига эришилди.
Сиёсий партияни халққа яқинлаштирадиган, жамиятда таъсир кучини оширадиган энг муҳим масала – электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишдир. Шу боис партия тизимида фаолият кўрсатаётган жамоатчилик қабулхонаси имкониятидан тўлақонли фойдаланишга интиляпти.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!